Ғазодаги қурбонлар сони 36,5 мингдан ошди
ASTANA. Kazinform – Исроилнинг Ғазо секторидаги 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 36 минг 586 нафарга етди, яна 83 минг 74 нафари яраланди.

Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилади, деб ёзади Anadolu.
Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 36 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 115 нафари яраланган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида Исроил аскарлари Ғазо секторининг турли ҳудудларида 4 та қирғин содир этган.
Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.