Ғазодаги қурбонлар сони 33 843 нафарга етди

ASTANA. Kazinform – Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан буён давом этаётган ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 минг 843 нафарга етди, яна 76 минг 575 нафари яраланди.

Израиль и Газа
Фото: ©AHMED ZAKOT / Keystone Press Agency

Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилди, деб хабар беради Anadolu.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 46 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 110 нафари яраланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Сўнгги хабарлар