Ғазодаги қурбон бўлган фаластинликлар сони 34 654 кишига етди

Газа секторы
Фото: Anadolu

ASTANA. Kazinform – 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳужумидан қурбон бўлган фаластинликлар сони 34 654 кишига етди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзди.

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг эксклавга қуруқлик, денгиз ва ҳаводан амалга ошираётган йирик ҳужумлари 211-кундирки тўхтамаяпти.

Охирги 24 соатнинг ўзида ўққа тутилиши оқибатида 32 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 41 нафари яраланди.

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг бомбардимон қилишлари ва ўққа тутилиши натижасида яраланган Ғазо сектори аҳолиси сони 77 908 нафарга етди.

Исроил-Фаластин можароси

2023 йилнинг 7 октябрь куни эрталаб ХАМАСнинг ҳарбий қаноти Исроилга қарши операция бошланганини эълон қилди.

Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кириб борди. ХАМАСнинг айтишича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ўнлаб қирувчи самолётлар ёрдамида ХАМАСга қарши “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди, бу эса Ғазо аҳолисининг қирғинига айланиб кетди. 27 октябрь куни Исроил армияси Ғазода қуруқликдаги операцияларни бошлади.

Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаво, қуруқлик ва денгиздаги оммавий бомбардимонлари ҳамда анклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармон танқислигидан азият чекмоқда. Минтақада катта гуманитар фалокат юз бермоқда.

Минглаб бинолар, жумладан, шифохоналар, масжидлар ва черковлар ҳам Исроилнинг ҳаво ва қуруқлик ҳужумларидан зарар кўрган ёки бутунлай вайрон бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Исроилда қурбон бўлганлар сони 1200 га яқин.

Сўнгги хабарлар