11:11, 14 Октябрь 2024 | GMT +5
Ғазодаги қочқинлар лагерига қилинган зарбада уч киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги Дейр ал-Бала шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагерига берган зарбаси натижасида 3 киши ҳалок бўлди, яна 40 киши яраланди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
Қатарнинг Al Jazeera телеканалига кўра, ҳужум Ал-Ақса шаҳидлари шифохонаси ҳудудидаги кўчирилганлар учун чодир лагерига уюштирилган.
ТАСС ҳамкор агентлиги томонидан Кazinform учун махсус тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрда Хамас жангариларининг Исроилга ҳужуми ва 1200 нафар исроиллик ҳалок бўлган фожиали санадан бир йил ўтди. Шундан сўнг, Исроил Ғазо секторида турли даражадаги интенсивлик билан бугунги кунгача давом этаётган ҳарбий операцияни бошлади.