Ғазода озиқ-овқат тугашга яқин, миллионлаб одамлар очлик ёқасида

Таяу Шығыс
Фото: BBC

ASTANA. Kazinform – БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖОД) Рафаҳ омборларида озиқ-овқат тақчиллиги туфайли Ғазо сектори жанубидаги вазият ёмонлашиши мумкинлигини маълум қилди.

Бу ҳақда ЖОД ижрочи директори Карл Скау маълум қилди, деб ёзади BBC.

“Биз Рафаҳдаги операция олдидан озиқ-овқат жамғарган эдик. Бироқ ўша жамғарма тугаяпти ва ҳозир бизда бундай имконият йўқ”, – деди ташкилот вакили.

Шу билан бирга, қочқинлар сонининг ортиши вазиятни янада қийинлаштирганини, 1 миллион одам тор жойда яшаётганини айтди.

Скаунинг сўзларига кўра, Ғазо жанубида сув ва канализация тизими туфайли вазият жуда қийинлашган.

Скау, шунингдек, инсонпарварлик юкларини олиб кетаётган БМТ автомобилларининг Ғазо чегара пунктларида навбат кутиб турганини айтди.

“Биз назорат-ўтказиш пунктларида кунига 5-8 соат турдик. Бу ер ҳарбий амалиётлар олиб борилаётган ҳудуд ва саёҳатимиз хавфсиз бўлиши учун бизга махсус рухсатнома керак" - деди ташкилот вакили.

БМТ маълумотларига кўра, Ғазода миллиондан ортиқ одам июль ойи ўрталарига қадар очликдан азият чекиши мумкин.

Музокаралар боши берк кўчага кириб қолди

Исроил ва ХАМАС ўртасидаги музокараларда ҳам ечим топилмади. Вашингтоннинг айтишича, музокаралардан келажакда ҳеч қандай натижа бўлмайди. Чунки АҚШ томонидан киритилган глобал таклифни ҳеч бир томон тўлиқ қўллаб-қувватламади.

Шунга қарамай, Италияда бўлиб ўтган G7 саммитидаги нутқида жаҳондаги можаролар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган АҚШ президенти Жо Байден ҳамон вазият тартибга солинишидан умидвор эканини айтди.

Исроил Ғазо секторини бомбардимон қилар экан, ХАМАС ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Фаластин анклавидан олиб чиқиш бўйича АҚШ таклифига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди.

ХАМАС Исроил АҚШ таклифларига амал қилишига шубҳа қилмоқда.

Ғазо сектори маълумотларига кўра, ўтган йилнинг октябрь ойида Фаластиннинг яҳудий давлатига ҳужумидан сўнг Исроилнинг ХАМАСга қарши уруши натижасида 37 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Сўнгги хабарлар