18:55, 07 Апрель 2025 | GMT +5
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 50 752 га етди
ASTANA. Kazinform – 2023 йил октябрь ойидан буён Ғазо секторидаги уруш оқибатида 50,7 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Бундай маълумотни Фаластин анклавининг соғлиқни сақлаш вазирлиги Telegram-каналида эълон қилди, деб ёзади ТАСС.

“2023 йил октябрь ойидан бери Исроил ҳужуми қурбонлари сони 50 752 кишига етди, 115 475 киши жароҳат олди”, – дейилади Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Ғазо касалхоналарига 137 нафар ярадор ва 57 нафар жасад етказилган.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг бир кечада Ғазога уюштирган ҳужумлари оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Исроил Ғазодаги ҳарбий амалиётини кенгайтирмоқда.