09:54, 16 Август 2024 | GMT +6
Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 40 мингдан ошди
ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда пайшанба куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.
Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумларида 40 киши ҳалок бўлди, яна 107 киши яраланди.
Баёнотда айтилишича, 2023 йил октябрь ойи бошида Фаластин-Исроил можароси бошланганидан буён қурбонларнинг умумий сони 40 005 нафарга, ярадорлар сони эса 92 401 нафарга етган.
Вайроналар остида ва йўл четларида қолган қурбонлар ҳали ҳам кўп, уларга тез ёрдам ва фуқаролик мудофааси гуруҳлари етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, Kazinform мухбири 14 август куни Яқин Шарқда содир бўлган воқеалар ҳақида ёзган эди.