11:00, 13 Январь 2024 | GMT +5
Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 23 минг 469 нафарга етди

Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Ашраф ал-Кедра матбуот баёнотида Исроил қўшини ўтган 24 соат ичида 112 Фаластинликни ўлдирганини ва 194 нафарини яралаганини маълум қилди.
“Ғазо сектори жанубидаги шифохоналар оғир аҳволда, чунки улар ярадорлар ва ўн минглаб қочқинлар билан тўла”, – дея таъкидлади Ашраф ал-Кедра.
Можаро бошланганидан бери 59 604 фаластинлик яраланган, улардан 6 200 нафари Ғазодан ташқарида шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.