Ғазода бинонинг қулаши оқибатида 21 Исроил аскари ҳалок бўлди

Ғазо сектори жанубида содир бўлган портлашда бинонинг қулаши оқибатида 21 Исроил аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда 23 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэль Хагарий маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Синьхуага таяниб.

ХАМАС яна 11 кишини озод қилди
Фото: aa.com.tr

Бинонинг қулашига ХАМАСнинг Исроил танкига қарши граната отиши натижасида содир бўлган портлаш сабаб бўлган. Хагарий Исроил ҳарбийларининг минтақадаги вазифаларидан бири ХАМАСга тегишли биноларни вайрон қилиш эканини айтди. Ҳужум қилинган танк ушбу операцияни амалга ошираётган ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаган.

Хагарининг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида кўплаб заҳирадаги аскарлар ҳам бор.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат армияси тўлиқ ғалабага эришгунга қадар ХАМАСга қарши курашни давом эттиришини айтди. Нетаньяху Ғазо сектори жанубида 21 аскарнинг ўлимига сабаб бўлган бинонинг қулаши бўйича тергов олиб боришга ваъда берди.

ЦАХАЛ агентлиги маълумотларига кўра, Ғазо секторида қуруқликдаги операция бошланганидан бери ҳалок бўлган исроиллик ҳарбийлар сони 219 нафарга етган. 1200 дан ортиқ аскар яраланган. DPA агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрь куни ХАМАСнинг Исроилга уюштирган кенг кўламли ҳужумидан сўнг ҳалок бўлган исроиллик аскарларнинг умумий сони 556 нафарга етган.

Сўнгги хабарлар