Ғазо секторидаги “Ал-Амал” шифохонаси ўққа тутилди

Шунингдек, Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти Исроил Ал-Мағози қочқинлар лагерини ўққа тутаётгани ҳақида ҳам хабар берди.
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти (PRCS) ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида Исроил томонидан Хон Юниснинг ўққа тутилиши "Ал-Амал тиббиёт маркази биноси ва касалхона атрофидаги ҳудудга жиддий зарар етказганини" айтди.
Фаластин анклавининг марказий қисмида жойлашган Ал-Мағози қочқинлар лагери ҳам артиллериядан ўққа тутилгани хабар қилинган. PRCS қайд этганидек, Исроил армиясининг зарбаси натижасида камида бир фаластинлик яраланган.
Яқин Шарқдаги вазият 2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ХАМАС жангарилари кириб келганидан кейин кескин ёмонлашди. Исроил Фаластин анклавига, Ливан ва Суриянинг бир қисмига қарши жавоб қайтара бошлади. 1 декабрь куни Исроил армияси ХАМАСни 24 ноябрдан бери амалда бўлган сулҳни бузганликда айблаб, Ғазо секторида яна жанговар ҳаракатларга киришаётганини эълон қилди.