Ғазо секторида қолган қозоғистонликлар аниқланди

Ғазо секторида қолган қозоғистонликлар аниқланди
Фото: ҚР ТИВ матбуот хизмати

100 дан ортиқ Қозоғистон фуқароси мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бундан ташқари, Ғазо секторидан 100 дан ортиқ одамни Қозоғистонга етказиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда ҚР ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Исроил ва Фаластиндаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кескин ўзгариши муносабати билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимиз фуқароларини можаро ҳудудидан эвакуация қилиш чораларини кўрмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш учун Қозоғистоннинг Исроил, Миср ва Иорданиядаги элчихоналари сафарбар қилинган. Жорий йилнинг 16 октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг Исроилдаги элчихонасига мамлакатимизнинг 100 дан ортиқ фуқароси ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг бир қисми Қозоғистон дипломатлари ёрдамида мамлакатни тарк этган”, – деди А. Смадияров ҳафталик брифингида.

Унинг сўзларига кўра, 15 октябрь куни элчихона кўмагида Қозоғистондан 19 нафар фуқаро, жумладан, махсус дастурларда таҳсил олаётган 15 нафар бола мамлакатга олиб келинган.

“Фуқароларимизнинг хавфсиз етиб келишини таъминлаш мақсадида дипломатлар Исроилнинг турли минтақаларидан болаларни аэропортга тўғридан-тўғри ташишни амалга оширди. Қозоғистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳамюртимизнинг мамлакатга келиши ва авиачипталарни харид қилиш бўйича мувофиқлаштириш ишларини давом эттирмоқда. Қайд этиш жоизки, Тель-Авив халқаро аэропорти тўлиқ режимда ишламоқда”, – деди расмий вакил.

Шунингдек, у Ғазо секторидаги вазият жуда мураккаб эканини айтди.

“Қозоғистоннинг Миср ва Иорданиядаги элчихоналари ушбу минтақадаги фуқароларимиз билан алоқада. Ҳар куни юртдошларимиз ва уларнинг оила аъзоларининг Ғазо секторидан Мисрга Рафах чегара пункти орқали чиқиши юзасидан маҳаллий ҳокимият органлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ одам, жумладан, Қозоғистон фуқароси ва уларнинг оила аъзоларининг 67 нафари аниқланган. Бундай музокараларни Қозоғистондан ташқари яна 45 давлат элчихоналари олиб бормоқда. Қозоғистон Республикаси фуқаролари орасида қурбонлар ва жароҳатлар бўйича маълумотлар қайд этилмаган”, – деди А. Смадияров.

Сўнгги хабарлар