Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 493 кишига етди

Al Jazeeraнинг Фаластин соғлиқни сақлаш расмийларига таяниб хабар беришича, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 493 нафарга етган. Бу ҳақда Каzinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Уруш
Фото: ВВС

2750 дан ортиқ киши жароҳатланган.

БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторида 123 мингдан ортиқ қочқин бор.

Фаластин жангарилари ва Исроил ўртасидаги можаро бошланганидан буён Ғазо секторида 123 мингдан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетган.

“Ғазо секторида 123 538 дан ортиқ киши, асосан, қўрқув, ишончсизлик ва уйларининг вайрон бўлганлиги сабабли мамлакат ичкарисида кўчишига тўғри келган”, — дейилади БМТ гуманитар агентлиги баёнотида.

Айни пайтда Фаластин соғлиқни сақлаш идоралари Ғазода ҳалок бўлганлар сонини янгилади: қурбонлар сони 436 нафарга етди, шу жумладан, 9 нафари ёш боладир.

Сўнгги хабарлар