Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 32 782 нафарга етди
ASTANА. Кazinform - Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазо секторига 177 кун давомида уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 32 782 кишига етди, 75 298 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги хабар берди.

Сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида Исроил кучлари томонидан яна 77 фаластинлик ҳалок бўлди, 108 нафари яраланди.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни ХАМАС томонидан содир этилган ҳужумда 1200 нафар исроиллик ҳалок бўлган, 5132 нафари яраланган эди.
Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган 32 782 кишидан камида 14 280 нафари болалар, 9 340 нафари эса аёллардир.
Исроил армияси 7 октябрь куни Ғазо секторига ҳужумлар бошланганидан бери 598 нафар аскари, улардан 253 нафари қуруқликдаги ҳужумларда ҳалок бўлганини маълум қилди.
2023 йилнинг 24 ноябрь куни 4 кун давом этган, кейин 3 кун давом этган можарода 81 нафар исроиллик ва 240 нафар фаластинлик маҳбус “инсонпарварлик паузаси” вақтида ватанига қайтарилди.