Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 мингдан ошди

ASTANA. Kazinform – Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни Исроилнинг узлуксиз ҳужумлари натижасида анклавда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 мингдан ошганини маълум қилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги ёзди.

соғыс
Фото: Uza.uz

Агентлик баёнотига кўра, охирги суткада Исроил ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида 62 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, 91 нафари яраланган. 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида Исроил ва ХАМАС ҳаракати ўртасидаги тўқнашув оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 33 037 нафарга, ярадорлар сони эса 75 668 нафарга етди.

Айни пайтда, Фаластин Ижтимоий тараққиёт вазири Самаҳ Абу Аун Ғазода Исроилнинг анклавни давомли ўққа тутиши туфайли 14 861 дан ортиқ бола ҳалок бўлган ва 17 000 га яқин бола етим қолганини айтди.

“Ғазо шимолида камида 30 киши очликдан ҳалок бўлди”, – деди вазир.

Сўнгги хабарлар