Ғазо секторида «Ал-Жазира» бюроси раҳбарининг ўғли ҳалок бўлди
Жануби-ғарбий Хон Юнисдаги ал-Маваси ҳудуди яқинида кетаётган машинага ракета урилганда журналист Мустафо Турая ҳам ҳалок бўлган. Учинчи йўловчи Ҳазем Ражаб оғир яраланган.
Машина нишонга олинган, улар аввалги портлашлар туфайли кўчирилган тинч аҳоли билан суҳбатлашмоқчи бўлган. Қурбонлар Ҳамза ва Мустафо ҳамда яраланган Ҳазем Ғазо секторида мустақил журналист бўлиб ишлаган ва воқеа жойидан хабар берган. Марҳум, шунингдек, AFP ва бошқа ахборот агентликларида видео стрингер сифатида ишлаган. Ҳамза ад-Даҳдуҳ «Ал-Жазира»да фрилансер сифатида фаолият юритган.
Ҳамзанинг отаси Ваэль ад-Даҳдуҳ «Ал-Жазира»нинг Ғазо бўлими бошлиғи. Унинг рафиқаси ва яна икки фарзанди урушнинг биринчи ҳафталарида Исроилнинг бомбардимонидан ҳалок бўлган. Декабрь ойи ўрталарида унинг ўзи Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумларида яраланган эди.
لحظة توديع الزميل #وائل_الدحدوح لنجله حمزة الذي استشهد في قصف إسرائيلي استهدف صحفيين غرب خان يونس#حرب_غزة #الأخبار pic.twitter.com/L2PSCCfk0j
— قناة الجزيرة (@AJArabic) January 7, 2024
«Ал-Жазира» медиа тармоғи Исроил ишғол кучларининг фаластинлик журналистлар машинасига ҳужумини кескин қоралаб, Исроилни журналистларни атайлаб нишонга олганликда ва матбуот эркинлиги тамойилларини бузаётганликда айблади.
“Биз Халқаро Жиноят Суди, ҳукумат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Исроилни жирканч жиноятлари учун жавобгарликка тортишга ва журналистларнинг ҳужумлари ва ўлдирилишини тўхтатишни талаб қилишга чақирамиз”, – дейилади Қатар тармоғи баёнотида.
AFP глобал янгиликлар директори Фил Четвинднинг айтишича, агентлик Мустафонинг ўлимидан ҳайратда қолган.
"Биз ўз ишини қилаётган барча журналистларга уюштирилган ҳужумларни кескин қоралаймиз ва биз нима бўлганини аниқ тарқатишимиз муҳим", – дея қўшимча қилди Четвинд.
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ўлимни тасдиқлади ва ҳужумда Исроилни айблади.
Гувоҳларнинг AFP агентлигига айтишича, машинага иккита ракета отилган, бири машинанинг олд қисмига, иккинчиси эса ҳайдовчининг ёнида ўтирган Ҳамзага тегган.
Исроил Армияси вакилининг AFPга маълум қилишича, улар ЦАХАЛ аскарларига таҳдид солган террорчини уриб туширган ва зарба вақтида яна икки гумонланувчи уша автомобилда бўлганлиги ҳақидаги хабар олганини айтган. Террорчилар ҳам жабр кўрган.
Фаластин Журналистлари Ассоциацияси октабрь ойида бошланган жанглардан буён Исроил кучлари томонидан 102 журналист ўлдирилгани ва 71 журналист яраланганини ҳужжатлаштирган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен журналистларнинг ўлимини тасаввур қилиб бўлмайдиган фожиа деб атади.