Ғазо секторида 25 та қозоғистонлик оила бор
Ғазо секторида 25 та қозоғистонлик оила бор. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
“Мавжуд маълумотларга кўра, Ғазо секторида Қозоғистон фуқароларидан иборат 25 та оила борлиги ҳақида маълумот олинган. Уларнинг аксарияти ўша ёққа турмушга чиққан фуқароларимиз. Маълумотларга кўра, Исроилнинг қуруқликдаги амалиётлари ҳамда давом этаётган бомбардимонлари туфайли ҳозирда айрим оилалар Ғазо секторида хавфсизлик изламоқда. У ерда алоқа жуда ёмон. Шунинг учун биз ҳалигача тўлиқ маълумот тўплай олмаяпмиз. Биз бир ёки иккитаси билан боғландик. Аммо улар маълумот беришни хоҳламайдилар, чунки улар хавфсиз жой қидирмоқдалар. Биз бу йўналишда ҳали ҳам ишлаяпмиз”, — деди Айбек Смадияров вазирликдаги брифинг чоғида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.