Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кун давомида 700 киши ҳалок бўлди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг жанубий қисмидаги Хон-Юнис ва Рафаҳ туманлари ҳамда шимолдаги қатор ҳудудларда ХАМАС кучларига қарши ҳаводан ва қуруқликдан ҳужумларини давом эттирди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кун давомида 700 киши ҳалок бўлди
Фото: aa.com

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, кейинги кун ичида камида 700 киши ҳалок бўлган, можаро бошланганидан бери 15,5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 40 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Ушбу маълумотлар ҳали мустақил равишда тасдиқланмаган.

ХАМАС ҳаракати, “Ислом жиҳоди” ва “Ҳизбуллоҳ” армияси Исроил ҳудудига ракета билан ҳужум қилмоқда. Исроил шимолида 11 киши тан жароҳати олди, улардан 8 нафари ҳарбийлардир.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Ғазо сектори аҳолисининг 75 фоизи ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Якшанба куни ЦАХАЛ Хон-Юнис ва унинг чеккасидаги эвакуация зонасини кенгайтирди. Бир қатор оммавий ахборот воситалари Исроил армияси қуруқликдаги операцияни бошлаганини хабар қилди.

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида операция бошланганидан бери ХАМАС армиясининг 800 дан ортиқ ер ости туннеллари аниқлангани ва ярмидан кўпи йўқ қилинганини маълум қилди.

Қатар ҳукумати якшанба куни вақтинчалик сулҳ ва тўлиқ ўт очишни тўхтатишга воситачилик қилишда давом этишини эълон қилди.

Сўнгги хабарлар