Гавайидаги ўрмон ёнғинларида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

GONOLULU. Кazinform - Гавайи оролларида ёнаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди, деб хабар беради Кazinform Anadolu агентлигига таяниб.
None
Фото: Anadolu Agency

Ҳозирда Мауи ва Катта оролда олтита ёнғин юз беряпти.

Табиий офат туфайли 1700 та уй ва бино бутунлай вайрон бўлганини айтиш мумкин. Минглаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинди.

АҚШ президенти Жо Байден Гавайи оролларида табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича декларацияни имзолади. Бу ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган ҳудудларни тиклаш учун федерал ёрдамдан фойдаланиш имконини беради.

Аввалроқ Гавайи оролларида содир бўлган ёнғинда 36 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Сўнгги хабарлар