Гавайидаги мисли кўрилмаган ёнғинларда 36 киши ҳалок бўлди

Гавайи ороллари ёнидан ўтаётган «Дора» тўфони вазиятни енгиллаштирмайди, кучли шамол билан оловни ёқиб юборди. Ёнғинлар аллақачон юзлаб биноларни вайрон қилган ва 9000 аҳолиси бўлган тарихий Лахаина шаҳрининг катта қисмини ёндириб юборган.
Минглаб одамлар Мауи оролидаги уйларини тарк этишга мажбур бўлди. У ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Кенг миқёсдаги қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда, вертолётлар шиддатли аланга устига юқоридан сув сочмоқда.
Аввалроқ оролдаги маҳаллий шифохоналар куйган беморлар, шунингдек, тутундан заҳарланганлар билан тўлиб кетгани хабар қилинганди.
Мауи оролидаги ёнғинларнинг аксарияти қисман 800 милядан узоқроқда давом этаётган «Дора» тўфонидан келиб чиққан кучли шамол туфайли юзага келган ёнғинлар ҳали ҳам бартараф этилмаган. Тўфон шамол тезлигини соатига 97 км дан оширди.
«Ўт ўчирувчилар ҳали ҳам ёнғинларни назорат остига олишга ҳаракат қилмоқдалар ва бизнинг биринчи ходимларимиз қидирув-қутқарув режимида ишламоқда», - деди Шац.
Чоршанба куни эрталаб баъзи одамлар тез тарқалаётган алангадан қочиш учун океанга сакрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати камида ўнлаб одамни сувдан қутқарганини маълум қилди.
Мауи округи мэри кичик Ричард Биссен матбуот анжуманида кўплаб уйлар ва корхоналар бутунлай вайрон бўлганини айтди.
Расмийлар ҳозирда Мауига етказилган зарарнинг асл даражасини аниқлаш қийин эканини айтди ва қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Минглаб одамлар ёнғинлар туфайли электр ва уяли алоқа хизматисиз қолмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден баёнот бериб, ҳукумат Гавайи оролларига алангага қарши курашда ёрдам юборганини ва қутқарув ишларини давом эттираётганини айтди.
Лахаина Мауининг ғарбида жойлашган тарихий шаҳар бўлиб, АҚШнинг тарихий жойлар миллий реестрига киритилган.