Гавайидаги ўрмон ёнғинлари: 13 000 аҳоли электрсиз қолди

HONOLULU. Kazinform – Гавайи оролларидаги бир қанча аҳоли пунктлари аҳолиси ўрмон ёнғини туфайли эвакуация қилинди. Иккита уй ёниб кетди, дея хабар беради Kazinform АР агентлигига таяниб.
None

Кучли шамол ва қуруқ ҳаво ёнғин хавфини янада оширди. Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, «Дора» циклони қўшни ороллардан 805 километр жанубдан ўтиб, ўзи билан соатига 97 километрдан ортиқ тезликдаги шамолни олиб келган. Мауи ғарбидаги Лахайнадаги ўрмон ёнғинларидан бири ўчирилган, бироқ ўт ўчирувчилар Кула шаҳридаги олов билан курашяпти.

Мауи мэри Ричард Биссеннинг айтишича, ёнғин икки уй ва 1100 акр майдонни вайрон қилган. Унга кўра, 80 киши эвакуация қилинган. Бундан ташқари, мэр оролнинг шимолий қисмидаги тўртта аҳоли пунктида 400 та уй аҳолиси эвакуация қилинганини айтди. Ёнғинга қарши курашга кучли шамол тўсқинлик қиляпти. Сешанба куни кечқурун Hawaiian Electric компанияси Мауида 13 000 га яқин одам электрсиз қолганини маълум қилди. Расмийлар ёнғинни ўчириш учун Гавайи миллий гвардиясини сафарбар этди.

Гавайидаги ёнғинлар одатда оролларнинг қуруқ жойларида бошланади. Одамлар яшагунга қадар Гавайи ва бошқа тропик оролларда ёнғинлар жуда кам бўлган. Ёнғин атроф-муҳитга зарар етказади, масалан, ўсимликларни йўқ қилади. Оаху оролида электр энергиясини тақсимлашда ҳам муаммо юзага келган. Метеорологлар кучли шамол ҳақида хабар бериб, қизил даражадаги ёнғин хавфини эълон қилди.

Сўнгги хабарлар