Гавайида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

NEW YORK. Kazinform – Гавайида чоршанба куни кучли ёмғир ва сув тошқинлар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Kazinform Гавайи штати губернатори Дэвид Айджнинг Twitterдаги микроблогига асосланиб хабар беради.
None
None

«Мен Гавайида фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзоладим. Кучли ёмғир ва сув тошқинлар туфайли ороллардаги давлат мулки жиддий зарар кўрди», - дейилади хабарда.

Ушбу чора маҳаллий ҳокимият органларига баъзи қўшимча ресурслардан фойдаланиш ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун кўпроқ ресурсларни жалб қилишга ёрдам беради.

Аввалроқ CNN телекомпанияси маҳаллий ҳокимият бир нечта округ аҳолисига эвакуация қилишни маслаҳат бергани ҳақида хабар берган эди.

Ороллар зилзиланинг яқин кунларида кутилаётган яна бир табиий офатга тайёрланмоқда.


Сўнгги хабарлар