Гатчинадаги кинофестивалда Қозоғистоннинг иккита фильми иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазақфильм» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган иккита фильм – «Мукағали» ва «Ақын» Гатчина шаҳрида бўлиб ўтадиган «Адабиёт ва кино» халқаро кинофестивалида иштирок этади. Бу йил 28-чи кинофестивал 15-20 сентябр кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири киностудия матбуот хизматига таяниб.

Токио кинофестивалида «Ақын» фильмининг жаҳон премьераси бўлиб ўтди, унда ҳакамлар ҳайъати Дарежан Омирбаевни энг яхши режиссёр сифатида мукофот билан тақдирлади.

«Ақын» фильми замонавий технологиялар ва оммавий истеъмол жамиятида санъатнинг ўрни масаласини кўтариб, шоирнинг кечинмалари ҳақида ҳикоя қилади.

Атоқли қозоқ шоири Мукағали Мақатаев таваллудининг 90 йиллигига бағишланган бадиий картина томошабинларга унинг ҳаётининг сўнгги йиллари ҳақида ҳикоя қилади. «Мукағали» фильми 25-чи Таллиндаги «Темные ночи» (PÖFF) кинофестивалида экуменик ҳакамлар ҳайъати мукофотига сазовор бўлди. Бу Эстонияда қозоқ киноси тарихидаги биринчи нуфузли мукофотдир. Август ойи бошида «Мукағали» фильми Қирғизистонда қозоқ киноси кунларини очди.

Бу йил Қозоғистон киноси кунларини 15 та хорижий давлатда ўтказиш режалаштирилган.



Муаллиф: Жанар Мухамедиярова



Фото: kazakhfilmstudios.kz

Сўнгги хабарлар