13:48, 03 Январь 2024 | GMT +5
Гарвард университети раҳбари истеъфога чиқди
Сўнгги ҳафталарда Клодин Гэйга босим кучайган ва бу унинг истеъфога чиқишига сабаб бўлган.
У ўз мактубида истеъфога чиқиши университет манфаати учун эканлигини айтди.
“Нафрат ва илмий аниқликка қарши курашга содиқлигим шубҳа остига қўйилганидан чуқур қайғудаман”, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу қарорга келиш осон бўлмаган.
"Бундан ташқари, бу таърифлаб бўлмайдиган қийин вазият", – деб ёзган доктор Гэй.
Гэй ўз истеъфоси ҳақидаги мактубида шахсий таҳдидлар ва “ирқий тазйиқлар” кўрсатилганини айтди.
Университетнинг бошқарув органи бўлмиш Гарвард корпорацияси маълумотларига кўра, доктор Гэй аввалги академик лавозимига қайтади.