Гаровга олинганларнинг биринчи гуруҳи Исроил-ХАМАС келишуви доирасида жума куни озод қилинади

Гаровга олинганларнинг биринчи гуруҳи Исроил-ХАМАС келишуви доирасида жума куни озод қилинади
Фото: Anadolu

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва ХАМАС ўртасида 4 кунлик оташкесим жума куни бошланишини ва шу куни дастлабки 13 киши гаровдан озод этилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Al Jazeeraга таяниб.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мажед Ал-Ансорий ҳам келишув шартларига кўра яқин кунларда Ғазо халқига гуманитар ёрдам етказилишини айтди.

Ғазо секторида сулҳ 24 ноябрь, жума куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да кучга киради.

Шунингдек, у қатарлик музокарачиларга гаровга қўйиб юбориладиган Исроил ва Фаластин фуқаролари рўйхати берилганини маълум қилди.

ХАМАС жума куни оташкесим ва гаровга олинганларни озод қилинишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Қатар Исроил ва ХАМАС ўртасидаги музокарачи ҳисобланади. Исроил ҳукумати чоршанба куни АҚШ ва Қатар воситачилигида Ғазо секторидаги ХАМАС ҳаракати билан Исроил фуқароларининг бир қисмини фаластинлик маҳбусларга алмашиш бўйича ўт очишни тўхтатиш келишувини тасдиқлади.

Кейинроқ Исроил ва ХАМАС гаровга олинган 50 нафар ва кўплаб фаластинлик асирларни озод қилишга ҳамда бир неча ҳафта давом этган урушдан вайрон бўлган ғазоликлар учун 4 кунлик сулҳ тузишга келишиб олди.

Сўнгги хабарлар
telegram