18:38, 22 Сентябрь 2023 | GMT +5
Ғарбий Қозоғистонда 30 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда
Яқин кунларда, 23-25 сентябрь кунлари ғарбий, жанубий, Ақтўбе вилояти ва Улитау вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади, дея хабар беради Kazinform “Қазгидромет”га таяниб.
Қозоғистон Республикасининг ғарбий қисмида ҳаво кундузи 25-30 даражагача исиши, шимолий, жанубий вилоятлар ва республика марказида ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача кўтарилиши ва республика шарқида ҳаво ҳарорати 7-13 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Шимолий вилоятларда, Қарағанди вилоятида ёмғир ёғади, кейин ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда.
Мамлакатнинг шарқи ва жануби-шарқида ёмғир ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда кечаси ёмғирнинг қорга айланиши эҳтимоли бор.
Мамлакат шимоли, шарқи ва марказида кечаси ва эрталаб 2 даражагача совуқ бўлади.