Қозоғистон ғарбида 26 июнь куни кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Об-ҳаво
Фото: Мухтор Холдорбеков / Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ҳудуди орқали ўтадиган шимоли-ғарбий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари 26 июнь куни момақалдироқ билан ёмғир ёғишига, мамлакат ғарбида эса кучли ёмғирга сабаб бўлади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.

Фақат мамлакатнинг шарқи, жануби ва жануби-шарқида ёғингарчилик кузатилмайди. Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши, ғарб, шимоли-ғарб ва шимолда дўл ёғиши кутилмоқда.

Кундузи Абай, Жетису, Улитау, Алмати, Павлодар, Қарағанди, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда вилоятларида, Манғистау вилояти жанубида, Туркистон вилояти ғарбида, чўл ҳудудларида кучли жазирама кутилмоқда.

Ақтўбе вилоятида, Улитау вилоятининг шимоли ва шарқида, Абай ва Қўстанай вилоятларининг шимоли, ғарбида, Қарағанди вилояти марказида, Ақмола вилояти ғарбида, Шарқий Қозоғистон вилояти жанубида, Манғистау вилояти ғарби, шимоли-шарқида, Жетису вилоятти шимоли-шарқида, Павлодар вилояти марказида, Атирау вилояти ғарбида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.

Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Алмати вилоятларида, Улитов вилоятида, Манғистау вилояти шимоли, жануби-шарқи, марказида, Ақтўбе вилояти ғарби ва жанубида, Ғарбий Қозоғистон жанубида, Қостанай, Қарағанди ва Абай вилоятларида, Жетису вилояти шимоли-шарқида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram