“Ганнибал” ва “Доктор Стренж” фильмларининг юлдузи Астанага келади
ASTANA. Kazinform - Даниялик актёр Мадс Миккельсен Астана шаҳрига Comic Conнинг махсус меҳмони сифатида келади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Томошабинлар Мадс Миккельсенни жозибали ёвуз қаҳрамонлар ролида яхши ижро этгани туфайли севиб қолдилар. Масалан, 2013 йилда актёр «Ганнибал» телесериалида таниқли каннибал серияли қотилнинг бош қаҳрамони Ганнибал Лектор ролини ўйнаган. Сериал катта муваффақиятга эришди ва Мадснинг ўзи "Энг яхши теледастур актёри" номинациясида Сатурн мукофотини, шунингдек, иккита номинацияни олди.
2016 йилда «Доктор Стрэндж» ва «Изгой-один. Звёздные войны: Истории» деб номланган иккита йирик лойиҳанинг премьералари бўлиб ўтди. «Marvel” суперқаҳрамонли фильмида Миккельсен Бенедикт Камбербетч образи билан курашга кирган бош ёвуз қаҳрамонни, «Звёздные войны» фильмининг спин-оффида эса Фелисити Жонс ўйнаган бош қаҳрамоннинг отасини ўйнади.
2022 йилда "Фантастик ҳайвонлар: Дамблдор сирлари" фильми чиқди, унда Мадс Миккельсен Жонни Депп ўрнига сеҳргар Геллерт Грин-де-Вальд ролини олди.
Бундан ташқари, Томас Винтербергнинг “Ов” психологик драмасидаги боғча тарбиячиси Лукас роли Миккельсенга 65-чи Канн кинофестивалида “Энг яхши эркак роли” мукофотини келтирди.
Актёр, шунингдек, 2010 йил 15 апрелда Дания қироличаси Маргрет II томонидан шахсан Даннеброг рицарлик ордени билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, 25-28 июлда Comic Con Astana – комикслар, кино, видео ўйинлар, аниме ва замонавий оммавий маданиятнинг бошқа соҳаларига бағишланган халқаро фестиваль бўлиб ўтади.