Гамбургда Хэллоуин байрамида юзлаб одамлар тартибсизликлар уюштиришди

Тартибсизликлар
Фото: DW

Хэллоуин байрамида Гамбургда тартибсизликлар бўлиб ўтди. Гамбург полицияси шаҳарнинг жанубий округида бир неча юз кишига қарши сув пуркагичлардан фойдаланди, дея хабар беради Каzinform агентлиги DWга таяниб.

Дастлаб шаҳарнинг жанубий туманида 200 га яқин аҳоли, асосан, ёшлар тўпланган бўлса, кейинчалик уларнинг сони 300-350 нафарга етди. Йиғилганлар полициянинг бир неча бор сўровларига қарамай тарқалишдан бош тортди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата петардалар отилган, полиция эса оломонни орқага итариб юборишга уринган ва сув пуркагичлардан фойдаланган. Бундан ташқари, ҳибсга олинганлар бор. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Шаҳарнинг яна бир қисмида 50 га яқин ёшлар петардалар отишган, дўкон ойналарини шикастлаган, ахлат контейнерларига ўт қўйган.

Сўнгги хабарлар