Гамбияда 70 га яқин бола йўталга қарши дори ичиб вафот этди

None
ASTANA. Kazinform – Ҳиндистон ҳукумати Гамбиядаги фармацевтика заводида ишлаб чиқаришни тўхтатди ва текширув ўтказмоқда. Завод ишлаб чиқарган йўтал сиропи 69 боланинг ўлимига сабаб бўлди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болалар ўлимини Maiden Pharma компанияси томонидан ишлаб чиқарилган суюқ йўталга қарши дори билан боғлаган эди.

Препарат таркибида заҳарли моддалар, диэтиленгликол ва этиленгликол кўп миқдорда мавжуд бўлган.

«Дунё дорихонаси» сифатида танилган Ҳиндистон патентланмаган дори воситаларининг 45 фоизини Африкага етказиб беради.



Фото: euronews.com

Сўнгги хабарлар
telegram