19:38, 10 Май 2024 | GMT +5
Ғалия Тинбаева қозоқ қизлари ўртасида илк бор Grand Slam турнири ғолиби бўлди
ASTANA. Kazinform – Дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Ғалия Тинбаева Астанадаги “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда ғолиб чиқди. Бу ҳақда ҚР Миллий олимпия қўмитаси ёзди.

48 килограмм вазн тоифасидаги аёллар ўртасидаги финал баҳсида Ғалия россиялик Сабина Гилиязовани мағлуб этди. Қозоғистонлик спортчи аввалига ваззари, кейин эса иппон очколарини қўлга киритиб, баҳсни муддатидан аввал якунлади.
Шу тариқа, Ғалия Тинбаева қозоғистонлик қизлар ўртасида илк бор Grand Slam турнирининг олтин медалини қўлга киритди.