Ғалия Тинбаева Grand Slam турнирининг бронза медали эгасига айланди

ASTANA. Кazinform - Грузия пойтахти Тбилисида бошланган дзюдо бўйича Grand Slam мусобақасида Галия Тинбаева бронза медали соҳибига айланди.

Ғалия Тинбаев
Фото: olympic.kz

ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, спортчи соврин учун курашда (Испания) Миреиа Лапуерта Комасни мағлуб этди. Иккинчи бронза эса хитойлик спортчига насиб этди.

Кундузги сессияда терма жамоа спортчиси А гуруҳида Алёна Сергеева (Россия), кейин Мелани Легу-Клемент (Франция) ва Аманда Лимани (Бразилия) енгди. Бироқ ярим финалда жанубий кореялик дзюдочи Хекён Лига имкониятни бой бериб қўйди.

Ғалия Тинбаева ўтган йили Улан-Баторр ва Астана шаҳарларида ўтказилган Grand Slam туркумига кирувчи турнирда 5-ўринни эгаллаган эди. Бу унинг Grand Slam туркумидаги илк медалидир.

Эслатиб ўтамиз, Тбилисида 83 давлатдан 531 татами устаси ғолиблик учун куч синашмоқда.

Сўнгги хабарлар