Ғалимжан Пирматов Қозоғистон Миллий банки раиси этиб тайинланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ғалимжан Пирматовни Қозоғистон Миллий банки раиси этиб тайинлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ғалимжан Пирматов Қозоғистон Миллий банки раиси этиб тайинланди

Ғ.О. Пирматовни тайинлаш тўғрисида

2022 йил 3 феврал

Ғалимжан Олжаули Пирматов Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси этиб тайинлансин.

Қозоғистон Республикаси

Президенти Қ. Токаев

Нур-Султан, Ақорда, 2022 йил 3 феврал

***

Ғалимжан Олжаули Пирматов 1972 йил 24 апрелда туғилган. Новосибирск давлат университети, Қозоғистон иқтисодиёт ва прогнозлаш институти, Аtkinson Graduate Shool of Management, Willamette University тамомлаган. Турли йилларда «Алтын-Тас» ҚК бош молия директори, «АIG Silk Road Capital Management» инвестицион директори, «Халык Банк» АЖ Инвестиция банкинг департаменти директори, Қозоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш вазири ўринбосар, Cameco Kazakhstan компанияси президенти, 2017-2021 йилларда «Казатомсаноат» МАК АЖ бошқаруви раиси бўлган.