Ғалим Шойкин Миллатлараро муносабатларни ривожлантириш қўмитаси раиси этиб тайинланди

Ғалим Шойкин
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирининг буйруғи билан Шойкин Ғалим Нурмағамбетович Миллатлараро муносабатларни ривожлантириш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ғалим Шойкин 1977 йилда Ақмола вилоятида туғилган.

Л.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университетини, ҚР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, А.Мирзахметова номидаги Кўкшетау университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда комбайнчи ёрдамчиси сифатида бошлаган.

1995-1996 йиллар - ишлаб чиқариш кооперативида тракторчи-машинист.

2000-2001 – Л.Гумилёв номидаги ЕМУ “Халқаро муносабатлар, сиёсатшунослик ва социология” кафедраси стажёр ўқитувчиси.

2001-2003 — ҚР Маданият, ахборот ва жамоатчилик розилиги вазирлиги ёшлар сиёсати бошқармасининг ҳудудий сиёсат ва таҳлилий ишлар бўлимида турли лавозимларда ишлаган.

2004-2009 — ҚР Президенти Администрациясида турли лавозимларда ишлаган.

2009-2012 - “Нур Отан” ХДП Ақмола вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари.

2012-2014 йиллар - ҚР Дин ишлари бўйича агентлиги раисининг ўринбосари.

2014-2017 йиллар - ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси.

2017-2019 - ҚР Президенти Администрацияси Ички сиёсат бўлими сектор мудири.

2019 йилда - Ақмола вилояти Ички сиёсат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2019-2020 - ҚР Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазирлигининг Миллатлараро муносабатларни ривожлантириш департаменти директори.

2020 – 2021 йилларда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазирлигининг Миллатлараро муносабатларни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари.

2021 йил 26 мартда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазирининг буйруғи билан ҚР Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазирлигининг Миллатлараро муносабатларни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланган.

Сўнгги хабарлар