Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан коллекциявий монеталар муомалага чиқарилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий банк “Эсда қоларли воқеалар ва улуғ шахслар” туркуми доирасида “УЛУҒ ҒАЛАБА. 80 ЙИЛ” коллекциявий монеталарни муомалага чиқармоқда.

Монеталарнинг сотувга чиқарилиш санаси ҳақидаги маълумот ҚР Миллий банкнинг расмий веб-сайтида қўшимча эълон қилинади.


“УЛУҒ ҒАЛАБА. 80 ЙИЛ” монеталари Ватан ҳимоячиларининг мардлик ва фидокорлик руҳига бўлган чуқур ҳурмат ифодасидир. Бу монеталар тарихий Ғалабани ёдда сақлаш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида чиқарилган. Улар шунингдек маданий ва тарихий меросни асрашга қаратилган саъй-ҳаракатни намоён этади”, – дейилади Миллий банк баёнотида.
Монеталарда жасорат билан ҳалок бўлган қаҳрамонларни эсга солувчи абадий олов тасвири бор. “80” сонидаги нақш Ғалаба лентасига ўхшаб, Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи элементлари билан уйғун услубда тайёрланган.
Монеталар:
- 925 пробали кумушдан ясалган, олтин қатлам билан қопланган, оғирлиги – 31,1 грамм, диаметри – 38,61 мм, рангли босма технологиясида, сифати – “proof”, номинали – 1 000 тенге, нашри – 2 000 дона;

1 000 тенгелик монетанинг кўриниши
- нибрасс/нейзильбер қоришмасидан (икки рангли) тайёрланган, оғирлиги – 7,5 грамм, диаметри – 26 мм, сифати – “uncirculated”, номинали – 200 тенге, нашри – 10 000 000 (ўн миллион) дона.

200 тенгелик монетанинг кўриниши
200 тенгелик монеталар мамлакат ҳудудида муомаладаги бошқа пуллар билан тенг айланишда бўлади.
Коллекциявий монеталар Қозоғистон тенге сарайида ишлаб чиқарилган. Улар белгиланган қийматига мувофиқ равишда бутун мамлакат бўйича тўлов, банк ҳисоблари, алмаштириш ва майдалаш учун қабул қилиниши шарт.