Ғалабанинг 80 йиллиги: ҚР Миллий гвардия аскарларининг тантанали кийимлари тайёрланмоқда
ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий гвардия Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парадга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Байрам доирасида ҳуқуқ-тартибот қўшинлари тикувчилик цехларида аскарларнинг ҳарбий либослари профессионал даражада ишлаб чиқилмоқда.


“Ҳарбий кийим аскарнинг ички интизоми, руҳи, ғурурини акс эттирувчи муҳим қисмдир. Шу боис кийимнинг ҳар бир тикуви, мато сифати, деталларнинг уйғунлигига катта аҳамият берамиз”, – дейди тикувчилик цехи устаси оддий аскар Гулнур Абен.

Эслатиб ўтамиз, Ғалаба байрамига бағишланган парадда Миллий гвардиянинг 400 дан ортиқ аскари иштирок этади. Шунингдек, Қозоғистон Қуролли Кучлари қўшма оркестри сафларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 30 нафар ҳарбий хизматчиси Ғалаба парадини мусиқа садолари билан кузатиб боради.

Айни пайтда республика бўйича Миллий гвардия тизимида 30 га яқин тикувчилик цехи фаолият юритмоқда. У ерда 40 дан ортиқ ҳарбий хизмат қилмоқда.