Гаитида 7,2 балли зилзила содир бўлди: Қурбонлар сони ошмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Гаитида 7,2 балли зилзила қурбонлари сони 304 кишига етди ва яна 2 мингга яқин киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
None
None

Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли вайроналар орасида тирик қолганлар ва қурбонларни қидиришни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Гаитининг ғарбий қисмида 7,2 балли зилзила содир бўлган эди. Америкалик сейсмологларга кўра, зилзила 10 км чуқурликда бўлган. Зилзила маркази пойтахт Порт-о-Пренсдан 125 км узоқликда жойлашган. Зилзила кучи ва қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.

Гаитидаги зилзила 2010 йилги 250-300 минг одам ҳалок бўлган вайронкор зилзиладан атиги 75 км узоқликда содир бўлган.




Сўнгги хабарлар