Габон қирғоқлари яқинида нефть платформаси чўкиб кетди, уч киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform — Габон қирғоғидаги Гвинея кўрфазида нефть платформаси ағдарилиб, уч киши ҳалок бўлди. Яна икки киши бедарак йўқолган.
Ҳодиса 24 октябрда Маюмба шаҳри яқинида содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий info241.com портали хабар берди. Нефть платформаси ағдарилиб, сувга чўкиб кетган. Ҳалокат вақтида платформа бортида 115 киши бўлган. Қутқарувчилар улардан 110 нафарини эвакуация қилган.
Бундан аввал, бахтсиз ҳодиса натижасида 5 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.
Габон президенти Брис Олиги Нгема вазиятни назорат остида ушлаб турганини маълум қилиб, ҳарбий-денгиз кучларини ҳам қўшган ҳолда, барча зарур давлат ресурсларини сафарбар этишни топширди.
Мамлакатнинг Нефть ва газ вазирлиги авария сабабларини, шунингдек, ҳодиса учун ким жавобгар бўлиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида тергов бошлади. Шу муносабат билан инқирозга қарши штаб ташкил этилди.