G20 виртуал саммити ноябрь ойида бўлиб ўтади
G20 ташкилий қўмитаси баёнотига кўра, “22 ноябрда G20 етакчиларининг виртуал саммити ўтказилиши режалаштирилган”.
2022 йил 1 декабрдан бошлаб G20 саммитига Ҳиндистон раислик қилади. Сентябрь ойида Нью-Деҳлида гуруҳ етакчиларининг саммити бўлиб ўтди, шундан сўнг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди G20 виртуал сессиясини ўтказишни таклиф қилди.
Виртуал тадбирда Нью-Деҳлида кўтарилган масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Булар 2030 йилга келиб вайрон бўлган экотизимларнинг 30 фоизини тиклаш, глобал озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, вакциналар, бутун дунё бўйлаб малакали тиббий даволаниш ва сифатли диагностикадан тенг фойдаланиш ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олади.
G20нинг навбатдаги учрашувлари Бразилия (2024), Жанубий Африка (2025) ва АҚШда (2026) бўлиб ўтади.