Футзал: Қозоғистон терма жамоаси бугун Руминия билан ўйнайди
Футзал - Қозоғистон терма жамоаси, бугун, 20 декабрь куни жаҳон чемпионатининг элит саралаш босқичида Руминия терма жамоаси билан ўйнайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий терма жамоаси “А” гуруҳида иштирок этмоқда. Рақиблар - Руминия, Озарбайжон ва Нидерландия.
“Руминия – Қозоғистон” учрашуви маҳаллий вақт билан соат 23:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Қозоғистон терма жамоаси аввалроқ Руминияни 4:3 ҳисобида мағлуб этганди. Шунингдек, Нидерландияни икки марта 2:0, 2:0, Озарбайжонни 4:2, 3:2 ҳисобида мағлуб этган.
Беш турдан кейин 15 очко билан Қозоғистон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Улар бир тур аввал жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Нидерландия – 6 балл, Руминия – 4 балл, Озарбайжон – 4 балл.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа 2000, 2016 ва 2021 йилларда жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этган. 2021 йилда улар 4-ўринни эгаллади.
Муаллиф: Адилжан Умбет