Футзал: Қозоғистон Нидерландия терма жамоасини мағлуб этиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.
Жақсилиқ Ушкемпиров саройида бўлиб ўтган учрашувда Игита бошчилигидаги қозоғистонлик футзалчилар Нидерландия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Учрашувнинг 1-дақиқасида Биржан Оразов жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 7-дақиқада Дуглас Жуниор ҳисобни оширди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳисоб ўзгармади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги сўнгги ўйинини 20 декабрь куни Ўзбекистонда Руминияга қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР ПРезиденти Қозоғистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги футзал ўйинини томоша қилиш учун келгани ҳақида хабар берган эдик. Президент билан бир қаторда таниқли шахслар ҳам терма жамоани қўллаб-қувватлашди.