Футзал: “Қайрат” жамоаси Чемпионлар лигасида иштирок этадиган таркибини эълон қилди

Футзал
Фото: Kazinform

Чемпионлар лигасининг элит босқичида иштирок этадиган “Қайрат” футзал жамоасининг таркиби маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон терма жамоаси В гуруҳида иштирок этади. Рақиблар “Бенфика” (Португалия), «Добовец» (Словения) ва “Приштина” (Косово).

Ўйинлар 2023 йил 29 ноябрдан 2 декабргача Косово пойтахти Приштина шаҳридаги Ёшлар саройида бўлиб ўтади.

Жамоа таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар: Деннис, Игита, Нарун Сериков.

Майдондаги ўйинчилар: Эдсон, Жаҳонгир Рашит, Денер, Альберт Ақбалиқов, Педро, Диего, Даурен Турсагулов, Дуглас Жуниор, Биржан Оразов, Дамир Қаирбай, Кайо Руиз, Игор Шушу, Алекс Виана, Алиссон.

Бош мураббий: Марлон Веласко.

Элит босқичда ҳар бир гуруҳда ғолибликни қўлга киритган жамоалар “Тўртлик финали” босқичига йўл олади. Чемпионлар лигаси ғолиби мусобақанинг ушбу босқичида аниқланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар