Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси бугун жаҳон чемпионати доирасида Аргентина билан учрашади
ASTANA. Kazinform – Бугун, 30 сентябрь куни футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида Аргентинага қарши баҳс олиб боради.
Бугунги ўйин Астана вақти билан соат 20:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Икки жамоа ҳозиргача икки марта тўқнаш келишган. Миллий терма жамоа 2016 йилги жаҳон чемпионатида илк бор уларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, бу йил сентябрь ойида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида 3:2 ҳисобида зафар қучганди.
Бу жуфтлик ғолиби Франция ва Парагвай жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Бу йил Қозоғистон терма жамоаси “D” гуруҳида Испания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, кейин Ливияни 4:1, Янги Зеландияни 10:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада Испания ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.
Шундан сўнг 1/8 финалда Португалияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Қозоғистон терма жамоаси шу пайтгача 2000, 2016, 2021 йилларда жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этган бўлса, 2021 йилда 4-ўринни эгаллаган.
Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатида 9 марта иштирок этган. 2016 йилда жаҳон чемпиони, 2021 йилда эса кумуш медаль совриндори бўлди.