Футзал бўйича Чемпионлар лигаси: “Қайрат” “Приштина” жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди
Футзал бўйича “Қайрат” жамоаси Чемпионлар лигаси элит босқичининг илк ўйинида Косованинг “Приштина” жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, дея хабар беради Каzinform.

Ўйиннинг биринчи босқичида Қозоғистон жамоаси фаоллик кўрсатди. Алмати клубидан Альберт Ақбалиқов 5-дақиқада автогол муаллифига айланди.
Шундан сўнг “Қайрат” футзалчилари кетма-кет еттита гол уришди.
Бу голларга Педро 7, 18, Невес де Лима 8, Диего Фаверо 9, 17, Денер 12, Эдсон Сантос 13-дақиқада муаллифлик қилишди.
Иккинчи тайм бошидан косоволик футзалчилар олдинга интила бошлашди. Натижада улар 24-дақиқада ҳисобни қисқартиришди.
Қозоғистон жамоаси устунликни янада ўз қўлига олди.
Улардан Денер 27, Дуглас Жуниор 29, Алекс Виана 29, Кайо Руис 30 косоволик дарвозабон дарвозасига бир нечта гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа “Қайрат” 11:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди “Қайрат” 30 ноябрь куни соат 22:00да Португалиянинг “Бенфика” жамоасига, 2 декабрь куни эса Словакиянинг «Добовец» жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, мазкур гуруҳда “Бенфика” «Добовец»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, Алмати клуби 2012/2013, 2014/2015 йиллардаги турнирларда ғолиб чиққан.