Футзал бўйича жаҳон чемпионатининг элита саралаш босқичи учун ҚР терма жамоаси аниқланди

None
ASTANA. Kazinform – футзал бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака 2024 йилги жаҳон чемпионатининг элита саралаш босқичида Голландия ва Руминияга қарши ўйинга таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон футбол федерацияси хабарига кўра, айни дамда Алмати шаҳрида йиғин ўтказилмоқда.

15 сентябрда Голландияга қарши, 20 сентабрда Алматида бўлиб ўтадиган ўйинларга жами 16 нафар футболчи таклифнома олган.

Дарвозабонлар: Нуралем Байдулла («Атирау»), Игита, Нарун Сериков (иккаласи «Қайрат» жамоасидан).

Майдондаги футболчилар: Тайнан («Спортинг», Португалия), Эдсон, Альберт Ақбалиқов, Даурен Турсағулов, Дуглас, Жахангир Рашит, Биржан Оразов (ҳаммаси «Қайрат» жамоасидан), Азат Валиуллин, Абдирасул Абдуманапули («Аят»дан), Шинғис Есенаманов , Райимбек Жума, Жомарт Тоқаев (барчаси «Семей»дан), Арнольд Кнауб («Жетису»).

Мураббийлар штаби:

Рикардо Кака – бош мураббий.

Даурен Нурғожин – бош мураббий ёрдамчиси,

Григорий Шамро – дарвозабонлар мураббийи.

Вендел Луиз – фитнес бўйича мураббий.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар