Футзал бўйича жаҳон чемпионати: Бугун Қозоғистон термаси Черногория билан учрашади

ASTANA. Kazinform - Бугун, 9 ноябр куни Қозоғистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида ўз майдонида Черногорияга қарши баҳс олиб боради, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Ушбу учрашув пойтахт вақти билан соат 20:00да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ўйин Алматидаги Балуан Шолақ спорт саройида бўлиб ўтади.

Терма жамоа бешинчи гуруҳда баҳс олиб боради. Рақиблар Словения ва Черногория.

Бунгача қозоғистонлик футзалчилар ўз майдонида Словенияни 2:0 ҳисобида, Черногорияни меҳмонда 5:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Шунингдек, 2023 йилнинг 8 март куни терма жамоа Словения билан яна тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, асосий саралаш босқичи 12 та гуруҳдан иборат. Ҳар бир гуруҳ ғолиблари ва тўртта энг яхши иккинчи ўрин соҳиби тўғридан-тўғри элита босқичига йўл олади.

Иккинчи ўринни эгаллаган қолган саккизта жамоа ўтиш ўйинлари орқали яна тўртта ўринга йўлланма олади.

Қозоғистон футзал терма жамоаси 2000, 2016, 2021 йилларда жаҳон чемпионатининг элита босқичида иштирок этган ва 2021 йилда тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: kff.kz

Сўнгги хабарлар