Футзал бўйича Европа чемпионати: Қозоғистон Украина билан учрашади

NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун Қозоғистон терма жамоаси футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионати чорак финалида Украинага қарши кураш олиб боради, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Учрашув Нидерландия пойтахти Амстердамдаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашув пойтахт вақти билан соат 01.00да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эдсон ва Тайнан гуруҳ босқичидаги сариқ карточкалари сабаб учрашувни ўтказиб юборишади. Азат Валиуллин ҳам жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, В гуруҳида баҳс олиб бораётган Қозоғистон терма жамоаси 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Биринчи ўйинда Словения билан дуранг ўйнади (4:4), кейин Финляндия (6:2) ва Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Украина уч очко билан А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. Украина футзалчилари Сербияни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, Голландия (2:3) ва Португалия (0:1)га ютқазишди.

Ғалаба қозонган тақдирда Қозоғистон терма жамоаси ярим финалда Россия ва Грузия жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар