Футзал бўйича Чемпионлар лигаси: «Қайрат» иккинчи ўйинни Франция жамоасига қарши ўтказади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси бугун футзал бўйича UEFA Чемпионлар лигасининг элит босқичидаги илк ўйинини ўтказади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати клуби A гуруҳида кураш олиб боради. Рақиблар – «ВитЭн» (Беларусь), «Aньер-Вильнев» (Франция) ва «Тюмень» (Россия).

Бугун «Қайрат» «Aньер-Вильнев» билан куч синашади. Ўйин пойтахт вақти билан соат 16.50да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

«Қайрат» 2 декабр куни Беларусьнинг «ВитЭн» клубини мағлуб этганди.

5 декабр куни учинчи ўйинда у «Тюмень»га қарши майдонга тушади.

Қайд этиш керакки, Алмати жамоаси мусобақанинг ушбу босқичида 15 марта иштирок этиш имкониятига эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Алмати клуби мусобақанинг асосий босқичида Чехиянинг «Пльзень» ва Россиянинг «Тюмень» клублари билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган ва Италиянинг «Пезаро» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Шу тариқа, у 5 очко билан ўз гуруҳида биринчи ўринни олди ва мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram