Футзал бўйича Чемпионлар лигаси: «Қайрат» Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун «Қайрат» футзал бўйича UEFA Чемпионлар лигасининг асосий босқичидаги илк ўйинини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бугун Қозоғистон клуби Чехиянинг «Пльзень» жамоаси билан куч синашди.

Ўйин давомида «Қайрат» футзалчилари илк дақиқалардан етакчиликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишди. Бироқ, Чехия жамоаси унга дарҳол имконият бермади.

Вақт ўтиши билан Қозоғистон жамоаси тез-тез ҳужум чизиғида пайдо бўлди. Дастлаб, 17-дақиқада Дуглас Жуниор «Қайрат»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейин 22-дақиқада Aльберт Aқбалиқов ҳисобни оширди. 23-дақиқада Михал Гола ҳисобни қисқартирган бўлса, 26-дақиқада Алмати клубидан Диего Фаверо гол урди.

Ўшанда «Пльзень»дан Михал Зайдлер 28-дақиқада , Томаш Внук эса 37-дақиқада гол урдилар. Шундай қилиб, ҳисоб тенглашди.

Эслатиб ўтамиз, «Қайрат» тўртинчи гуруҳда ўйнайди. Раиблари – Чехиянинг «Пльзень», Россиянинг «Тюмень» ва Италиянинг «Пезаро» жамоалари.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар