Футболда ютқазган: Самарқандда ҳайдовчи машинасини одамлар устига ҳайдади

SAMARQAND. Kazinform – Самарқанд вилоятида Нуробод туманидаги мактаб стадионида Nexia ҳайдовчиси машинасини одамлар устига ҳайдади. У футболда жамоаси ютқазиб қўйгани учун жаҳл устида шу ишни қилганини билдирди, деб ёзади Gazeta.uz.

Самарқанд
Фото: Gazeta.uz

Мазкур ҳодисани содир этган ҳайдовчи топилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

“Футболда жамоамиз ютқазиб қўйгани учун жаҳл устида шу ишни қилгандим. Бу ишдан пушаймонман”, – дейди ҳайдовчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошса, ҳайдовчи транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистонда 30 мингдан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун жаримага тортилди.

Сўнгги хабарлар