Футболчи Златан Ибрагимович фаолиятини якунлаганини эълон қилди
А Серия 38-туридан ўрин олган «Милан» - «Верона» (3:1) ўртасидаги 38-ўйиндан сўнг, мухлислар билан хайрлашиш олдидан Златан Ибрагимович «Сан-Сиро» клубидаги хайрлашув нутқида футболчилик фаолиятини якунлаш қарорини малум қилди.
«Мен бутун умр «Милан»га мухлислик қиламан. Мен ҳозир жуда кучли ҳаяжондаман, зўрға нафас олиб турибман, лекин ҳаммаси яхши. Сан-Сиродан жуда кўп хотираларим бор... Бу менга аввал меҳр, кейин бахт берди.
Мен оиламга сабр-тоқати учун миннатдорчилик билдираман. Мен иккинчи оилам – футболчилар, мураббийлар ва ходимлардан жуда миннатдорман. Мухлисларга ҳам чин қалбимдан раҳмат айтаман. Сиз билан эмас, футбол билан хайрлашиш вақти келди», – деди 41 ёшли швециялик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Златан профессионал футболчилик фаолиятини 1999 йилда бошлаган. У «Милан» клубидан ташқари «Мальме», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Лос-Анжелес Гэлакси» клубларида тўп сурган.
Ибрагимович Швеция терма жамоаси сафида 122 ўйинда 62 та гол урди - бу терма жамоа учун рекорд.